Мана 4 кундирки республикамиз бўйлаб атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кузатилмоқда. Тошкент тиббиёт академиясининг Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси ва Корё Университети билан ҳамкорликдаги марказ мутахассислари ҳаво таркибидаги чанг миқдорини, чанг зарраларининг дисперслигини ва кимёвий таркибини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
8 ноябрь кунга Олмазор тумани, Фаробий кўчасида ТТА 1-ўқув биноси олдида ўтказилган текширув натижаларига кўра, ҳаво таркибидаги PM-10 катталикдаги чанг миқдори 4 ноябрга нисбатан 10 мартага, PM-2,5 катталикдаги чанг миқдори 3 мартага камайгани аниқланди.
Ҳаво таркибидаги чанг миқдори камайгани билан чанг ерга чўккан. Ёғингарчилик бўлмагани учун бу чанг кичик тезликдаги шамол бўлганда ҳам ҳавога кўтарилади.
Шунинг учун чангдан ҳимояланиш чораларига амал қилиш лозим.