Академиянинг ректори А.К.Шодмонов KOICAнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик дастурининг бир қисми бўлган 2021-йилда COVID-19 га қарши комплекс чора-тадбирлар дастурини ишга туширишганлигига бағишланган тантанали маросимда расмий нутқ сўзлади. Лойиҳа доирасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди ва Академияга юқумли касалликларни тадқиқ қилиш салоҳиятини ошириш дастурини амалга ошириш учун 300 минг доллар ажратилди.
Жорий йилга мўлжалланган дастурларда юқумли касалликлар ташхисот лабораториялари сифатини назорат қилиш тизимини яратиш, юқумли касалликлар ва эмлашлар мониторинги миллий тизимини яратиш, COVID боғлиқ илмий тадқиқотлар салоҳиятини кучайтириш кўзда тутилган.