А Х Б О Р О Т Х А Т И
Ҳурматли ҳамкасблар!
Сизга, шуни маълум қиламизки, 2021 йил 22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “2021 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛГАН XXXII ЁЗГИ ОЛИМПИЯ ВА XVI ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ ҲАМДА КЕЙИНГИ ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ” мавзусидаги халқаро илмий анжуман ўтказилади.
Анжуманнинг бош мақсади жисмоний тарбия васпорт соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш муамолари ва истиқболллари бўйича халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, илмий ва амалий ютуқлар билан ўзаро ўртоқлашиш ҳисобланди.
АНЖУМАН ШЎЪБАЛАРИ:
- Олимпия ва Паралимпия ўйинларига замонавий спорт тайёргарлигининг долзарб муаммолари
- Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юқори малакали спортчиларни тайёрлашнинг ижтимоий-психологик муаммолари
- Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юқори малакали спортчиларни тайёрлашнинг тиббий-биологик муаммолари
- Олимпия ва паралимпия захираларини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари
Анжуман тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.
Анжуманда иштирок этиш учун юқоридаги муаммога қизиққан, жисмоний тарбия ва спорт тизимида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бораётган барча профессор-ўқитувчилар, мураббийлар, мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда илмий жамоатчилик вакиллари таклиф этилади.
Анжуман материаллари тўплам ҳолда чоп этилади ҳамда тўламнинг электрон варианти шакллантирилиб (pdf) университетнинг интернет-саҳифасига жойлаштирилади. Шунингдек, сертификат билан бирга иштирокчининг талабномасида кўрсатилган электрон манзилга юборилади.
Хорижлик мутахаасиларни анжуманда иштирок этиш харажатлари жўнатувчи ҳисобидан ёки иштирокчининг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланади.
Анжуманда иштирок этиш талаблари:
- Анжуманда иштирок этиш учун материалларни 2021 йилнинг 20 декабрига қадар анжуман ташкилий қўмитасининг электрон манзилига е-mail: uzbek_sport2021@mail.ru жўнатиш.
- Материалларнинг матни 1-иловада кўрсатилган талаблар асосида расмийлаштириш. Бир муаллифдан иккитагача мақола қабул қилинади.
- Анжуманда иштирок этиш талабномасини 2-иловадаги талаблар асосида расмийлаштириш.
- Ҳар бир материал алоҳида файлда расмийлаштирилиб, муаллиф номи билан номланиши керак («Ибрагимов_тезис»).
Материалларни расмийлаштириш талаблари:
- Тезисларнинг мавзулари анжуман шўъбалари номларига мос келиши керак.
- Тезисларда ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари келтирилган бўлиши зарур.
- Материаллар 3-6 бетдан ошмаслиги, қоғоз ўлчами А4 формада бўлиши, бетлар рақамланмаслиги керак.
- Маъруза материалларини MS Word дастурида Times New Roman (барча тилдаги мақолалар учун) 14 шрифтида расмийлаштирилади, қаторлар орасидаги интервал 1, барча томонидан 2 смдан қолдирилиши зарур.
- Тезис матнининг биринчи бетида УДК келтирилади.
- Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қоғознинг ўртасига автоматик тарзда келтирилиб уч тилда ёзилади (ўзбек, рус ва инглиз), кейинги қаторга маърузачининг исми-фамилияси ҳамда иш жойи, лавозими, мамлакат, шаҳар номлари кўрсатилади (уч тилда:
ўзбек, рус ва инглиз).
- Кейинги қаторда муаллифлардан бирининг электрон манзили (E-mail) кўрсатилади.
- Кейинги қатордан калит сўзлар келтирилади (ўзбек, рус ва инглиз тилларида).
- Кейинги қатордан тезис матни ёзилади.
- Тақдим этилган материалларда мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлиги, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, тадқиқот услублари, натижалар таҳлили ва хулосалари ифодаланиши шарт. Тезислар «Антиплагиат» дастури орқали текширилади, матннинг ҳақиқийлиги 70% кам бўлмаслиги керак.
Қайд қилинган талабларга риоя қилиб ёзилмаган мақолалар тўпламга киритилмайди.
Тезислар 2021 йилнинг 20 декабрига қадар қабул қилинади.
Иштик этиш учун талабномаларни (тезис учун) қуйидаги манзилга юборилади : 111709, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19 уй. Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.
Тел/телеграм: +998 94 614 23 65, +99893-515-99-05.
E-mail: uzbek_sport2021@mail.ru
Ташкилийўмита
1-илова. Тезисларни расмийлаштириш бўйича намуна
УДК: 796
Аёлларда фитнес бўйича машғулотларни ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари Ибрагим Ибрагимов, Иван Иванов
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия вас порт университети
Ўзбекистон, Чирчиқ шаҳри
E-mail: mail@umail.uz
FEATURES OF CREATION OF TRAINING FITNESS CLASSES AT WOMEN
Ibragim Ibragimov Ibrahimovich, Ivan Ivanov
Uzbek State University of Physical Culture and Sport
Uzbekistan, Chirchiq
E-mail: mail@umail.uz
Калит сўзлар:
Keywords:
Кириш. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн.
Тадқиқот мақсади. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн.
Тадқиқотни ташкил қилиш услублари. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн.
Тадқиқот натижалари ва муҳокамаси. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн.
Хулоса. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн. Матн.