❗️ССВ: Тошкент давлат тиббиёт университетининг 4 минг нафарга яқин битирувчилари шифокорлик қасамёдини қабул қилди

qasamyod 2025 | bitiruvchi 2025
✅ Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги санъат саройида Тошкент давлат тиббиёт университетининг бакалавриат йўналишини бу йил тамомлаган талабаларнинг шифокорлик қасамёдини қабул қилишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
📌 Унда қатор вазирлик ва давлат идоралари вакиллари, олий ўқув юрти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
💬 Тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов барча битирувчиларни ушбу унутилмас кун билан самимий қутлаб, уларга янги, масъулиятли ва шарафли йўлда омадлар тилади.
🔘 Шунингдек, университет ректори Ш. Боймуродов ёш мутахассисларга халқимиз саломатлиги йўлида беминнат хизмат қилиб, уларни рози қиладиган шифокор бўлишларига ишонч билдирди.
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 22 апрелдаги тегишли қарорига мувофиқ 3 та мустақил олийгоҳ негизида Тошкент давлат тиббиёт университетининг ташкил этилиши юртимизда олий маълумотли тиббиёт кадрларининг янги авлодини шакллантиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.
📹 Тадбирда йиғилганларга университет фаолияти тўғрисида театрлашган саҳна кўриниши ва иқтидорли талабаларнинг ютуқлари акс этган видеороликлар намойиш этилди.
‼️ Маросим сўнгида эса қарийб 4000 нафар битирувчи шифокорлик қасамёдини қабул қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan