Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилар лавозимлари танлов

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Академия бошлиғи номига ариза, илмий даража (илмий унвон), шунингдек илмий ишлар ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда, уларга тегишли дипломлар, аттестатлар нусхалари ва илмий ишлар рўйхати.

Танловда қатнашиш учун келажакда илмий иш билан шуғулланиш истаги бор номзодлар қатнашиши талаб этилади.

Академияда педагог-ўқитувчилар таркибига ҳақ тўлаш тартиби қуйидагича белгиланган:
1. Махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан базавий лавозим маошига 15% қўшимча устама;
2. Иш муддати учун 30% гача қўшимча устама;
3. Педагогик фаолият билан шуғулланувчи ходимларга базавий лавозим маошининг 50% миқдорида ойлик устама тўланади.

Маълумот учун телефон:
Навбатчи +998-55-506-02-65
Кадрлар бўлими +998-93-536-53-36

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan