✅ Ўзбекистон тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бераётгани ва бу халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётгани ҳар бир юртдошимизни қувонтириши табиий.
📋 Шу кунларда Тошкент давлат тиббиёт университети билан боғлиқ яна бир хушхабар олдик. Гап шундаки, мазкур олий ўқув муассасасининг 8 та магистратура таълим мутахассислиги халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди.
📌 Аккредитация жараёни Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (World Federation for Medical Education – WFME) стандартлари, Евроосиё давлатлари тиббиёт муассасаларини аккредитация қилиш ва таълим сифатини таъминлаш маркази (ECAQA) талаблари асосида амалга оширилди.
📆 Шу ўринда 2025 йил 3–8 ноябрь кунлари ECAQA халқаро экспертлари томонидан ўтказилган баҳолаш жараёнлари юқори касбийлик, холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.
⬇️ Қуйидаги магистратура йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтди:
🟡 Эндокринология,
🔵 Оториноларингология,
🟢 Офталмология,
🩷 Педиатрия,
🟤 Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси,
🟡 Болалар кардиологияси ва ревматологияси,
🔵 Болалар неврологияси,
🟤 Болалар ва ўсмирлар гинекологияси.
💫 Кеча халқаро аккредитация сертификатлари Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси ҳамда Евроосиё давлатлари тиббиёт муассасаларини аккредитация қилиш ва таълим сифатини таъминлаш маркази маслаҳатчиси Фарида Нурманбетова томонидан Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродовга тантанали равишда топширилди.
‼️ Бундай юксак эътироф ва ютуқ Тошкент давлат тиббиёт университети жамоасини янги марралар сари илҳомлантириши, шубҳасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


