“Вазир ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

✅ Яқинда Президентимизнинг ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши ҳамда “Раҳбарлар ва ёшлар” форматида учрашувлар ўтказилиши қайд этилганди.

🏢 Ана шу топшириқ ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Аслибек Худаяров Тошкент давлат тиббиёт университетида бўлди.

📌 Бу ерда талаба-ёшлар билан ташкил этилган учрашувда навқирон авлод вакилларининг таклиф ва ташаббусларига қулоқ тутилди. Тиббиёт соҳасида ёш мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

💬 “Сизларнинг ҳар бир ташаббусингиз, инновацион ғоянгиз ва фикрингиз мен учун муҳим, — деди вазир. — Биз очиқ мулоқот тарафдоримиз. Муаммо бўлса, биргаликда ҳал қиламиз, таклифларни ҳамжиҳатликда амалга оширамиз. Зотан, Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс даврида тиббиёт энг етакчи соҳалардан бирига айланиши, шубҳасиз. Бу жараёнда сизлар — бугунги талаба, эртанги шифокорлар ҳал қилувчи куч бўласиз.

💫 Тадбирда талабалар ва ёш шифокорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вазирга мурожаат қилди. Соҳани янада ривожлантиришга доир фикр ва таклифларини билдирди.

‼️ Очиқ мулоқотда айтилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш ҳамда келгусидаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan