Бириктирилган коллежларга амалий ёрдам кўрсатилди

Тошкент тиббиёт академиясининг 2017 йил 25 апрелдаги 37-сонли фармойишига асосан академияга бириктирилган Шайхонтоҳур транспорт коллежига амалий ёрдам бериш мақсадида ТТА педагогларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. 24-26 апрел кунлари АЛ ва КХКлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Ф.Усманова, факултет ва госпитал терапия кафедраси доценти Ш.А.Қодирова ва Анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси Б.Ю.Юсуповалар томонидан коллеж ўқувчиларининг давоматининг паст бўлиш сабаблари жойида ўрганилиб, уларни таълим муассасаси жамоаси, ота-оналар билан биргаликда кўриб чиқилди, камчиликларни бартараф этиш ва давоматни талаб даражасига олиб чиқиш чораларини белгилашда амалий ёрдам берилди. Лор касалликлари кафедраси ассистенти Н.Н.Жабборов ва оториноларингология кафедраси 2-курс магистри З.С.Матмуродов томонидан қулоқ, томоқ, бурун касалликлари бўйича шикояти бўлган   коллеж ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган касалликларни самарали даволаш ва асоратларини олдини олиш мақсадида керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, Юқумли ва болалар касалликлари кафедраси доцентлари Х.Б.Магзумов ва А.Б.Обидовлар томонидан академияга ҳамкор Бекобод тиббиёт коллежида ўқувчилар учун “Қизамиқ”, “Ичак инфекциялари. Диарея синдроми билан кечувчи касалликларнинг клиникаси, диагностикаси, профилактикаси” мавзусида қизиқарли маъруза дарслари ташкил этилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Чирчиқ тиббиёт коллежида   ўтказилган “Касб маҳорати” кўрик танловида  ўқувчилар амалий кўникмалар бўйича билимлари билан баҳс бойлашдилар.”Таништирув”, “Аҳоли ўртасида санитар тарғибот иши тақдимоти”, “Менинг бизнес лойиҳам” тақдимоти, “Эркин тема” шартлари бўйича беллашувлардан иборат бўлган кўрик танловни ўтказишда ТТА “Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессор-педагоглари Ш.С.Бахритдинов ва Н.Ж.Эрматовлар фаол иштирок этдилар.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan