Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим Вазирлиги
Илмий –амалий анжуманлар хақидаги 2017 йил 24 апрельдаги
87-03-897 сонли хатига асосан:
Жорий йилнинг 31 май куни Наманган вилоя “Бархаёт сайёра” экология маркази томонидан Ўзбекистон республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорт ташкилотларини ва фуқоролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб–қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган
“Даҳлдорлик ҳисси билан жамоатчилик экологик назорати сари” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган “Ахолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда экологик муаммоларни ҳал этишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий – амалий анжуман ўтказилишини маълум қиламиз.
Анжуманга мақолалар 2017 йилнинг 15 май кунига қадар қабул қилинади. Конференциянинг асосий йўналишлари 4 секциядан иборат.
Шу муносабат билан мазкур анжуман тўғрисидаги маълумотларни Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари ва мутахассислар эътиборига тақдим этмоқдамиз.
Маълумот учун : (99891) 349-33-61, 0 (369) 229-29-29 Наманган вилояти “Бархаёт сайёра” экология маркази.
ТТА ИПКТБ : +99871 214-86-38
ИПКТБ бошлиғи, т.ф.н. Р.Ж.Матмуродов