2017 йил 29 апрел куни Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-профилактика факультети томонидан 203-203 гуруҳ иштирокида “Омон қолмоқ истасанг” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси С.Ғ.Алимова, Тиббий профилактика факультети маънавий –маърифий ишлар бўйича декан муовини А.А.Раззоқов ва тиббий профилактика факультети 202-203 гуруҳ талабалари иштирок этди.
ТТА Катта ўқитувчилари С.Ғ.Алимова ва А.А.Раззоқовлар бугунги дунёда хавф-хатарларнинг борган ортиб бораётганлиги ва улар ёшлар онгига салби таъсир қилаётганини айтиб ўтди. Бугунги мавзу ҳам глобал муаммолардан бири эканлигини таъкидлашди. Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган воқеаларни холисона баҳолар эканмиз, кескинлик ва хавф-хатарларнинг тобора ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган курашнинг, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдидларнинг кучайиб бораётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди, деб фикр билдирди.
Афсуски, кўп ёшлар Ислом ниқоби остида олиб борилаётган бузғунчи ҳаракатларнинг қурбони бўлиб, дин душманлари қуролига айланиб қолмоқда. Ёшларнинг тўқсон фоизи диний масалаларда уламолар томонидан ёзилганадабиётлар қолиб, интернетга мурожаат қилмоқда.2015 йилга келиб бузғунчилик, зўравонлик, экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи веб-сайтлар 10000дан ошиб кетганлигини қайд этиб ўтди А.А.Раззоқов.
Тадбир якунида талабалартомонидан берилган бир қанча саволларга жавоб берилди. Талабаларда терроризмга қарши курашда ва у уларнинг бунга қарши иммунитетни оширишда бундай мазмундаги тадбирларни кўпроқ ўтказиш келишиб олинди.
Тиббий профилактика факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини А.А.Раззоқов