2017 йил 06-май куни Ҳиндистон мамлакати New Delhi шахри BLK Super Speciality Hospital дан Dr.PUNNET GIRDHAR ташриф буюрди.
Dr.PUNNET GIRDHAR BLK Super Speciality Hospital ининг бўғимлар реконструкцияси ва ортопедия марказида вертебролог мутахассислиги бўйича иш олиб боради.
Dr.PUNNET GIRDHARнинг ташрифи тиббий-педагогика факультети травматология-ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ №2 кафедраси ходимлари ва 1-сонли РКШ нинг бош шифокори А.Ю.Ибрагимов томонидан илиқ қабул қилинди.
1-сонли РКШ бош шифокори А.Ю.Ибрагимов ўзининг кириш сўзида шифохонани тарихи, ривожланиши ҳақида тўхталиб ўтди. Dr.PUNNET GIRDHAR кафедра мудири И.Э.Хужаназаров ва шифохона бош шифокори А.Ю.Ибрагимов ва ходимларга илиқ, дўстона қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Dr.PUNNET GIRDHAR BLK Super Speciality Hospitalнинг бўғимлар реконструкцияси ва ортопедия маркази вертебрологи беморларни консультацияси хамда умуртқа поғонаси диск чурраси бўйича ўтказилган жаррохлик амалиётида иштирок этди.
Кейинчалик 1-сонли РКШнинг мажлислар залида соат 12.00да Dr.PUNNET GIRDHAR магистрлар ва клиник ординаторларга “Умуртқа поғонаси деформациялари ва шикастланишларида жаррохлик амалиётлари” мавзусида маъруза ўқиди.
Қатнашувчилар зўр қизиқиш билан маърузани тинглашди. Маъруза қизғин мунозара ва баҳслар билан ўтди.
Кафедра мудири И.Э.Хужаназаров ўзининг якуний нутқида иштирокчиларга чуқур миннатдорчилик билдириб, келажакда илмий ва амалий фаолиятда яқин хамкорлик ўрнатишга умид билдирди. Маъруза қатнашчилари ва ТТА ходимлари ижобий таассуротлар билан қайтишди.
Фотолавҳалар: