ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА “ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

«Соғликни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг
энг муҳим йўналишларидан биридир»
Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида аҳолининг барча қатламига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар бугун давлат сиёсатининг бош мақсадига айланган. Шу мақсадда 100 дан ортиқ ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Уларда соҳанинг барча йўналишларини комплекс ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар қамраб олинган. Ҳозирда Ўзбекистон белгиланган вазифалар ижроси доирасида қатор ижобий натижаларга эришди.
Изчиллик билан амалга оширилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотлар самарасида халқимизга жаҳон андозалари даражасида бирламчи тиббий-профилактика, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш кўлами йилдан-йилга кенгаймоқда.
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ушбу шарафли ва масъулиятли касб эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Жорий йилнинг 7 ноябр куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунга ёрқин мисолдир.
2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан 2018 йил 9 ноябр куни Муқимий номли мусиқали драмма театрида Тошкент тиббиёт академиясининг ”Шифокорлар байрами” кунига бағишланган маърифий тадбири ўтказилди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академиясида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда фаҳрли устоз шифокорлар иштирок этдилар.
Тадбирнинг тантанали қисмини ТТА ўқув ишлари проректори Ш.А.Боймуродов очиб берди ва тадбир иштирокчиларини ушбу фаҳрли, машаққатли ва маъсулиятли касб байрамлари билан табриклаб, уларнинг ишларига муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Самара Давлат тиббиёт университетининг биринчи проректори – ўқув-тарбиявий ва ижтимоий ишлар бўйича проректор Шукин Юрий Владимирович ҳам сўзга чиқиб, барча тадбир иштирокчиларини касб байрами билан табриклади.

Шундан сўнг Республика миқёсида шифокорлар ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши шифокори” танловида Тошкент тиббиёт академиясидан 3 та номзод: «Йилнинг энг яхши профессори» – т.ф.д., профессор 1 сон болалар касалликлари кафедраси мудири, даволаш факультети декани Халматова Б.Т.; «Энг кўп шогирд тайёрлаган профессор» номинациясида т.ф.д., профессор асаб касалликлари кафедраси мудири Рахимбаева Г.С.; «Йилнинг энг яхши акушер гинекологи» номинациясида т.ф.д., 1 сон акушерлик ва гинекология кафедраси профессори Абдуллаева Л.М.лар қўлга киритишди. Бундан ташқари ТТА Термиз филиали ўқув ишлари бўйича директор муовини, т.ф.н. Файзиева Ў.Р. – «Йилнинг энг яхши педагоги» номинациясида 1 ўринни эгаллади. Хамма номзодлар Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шунингдек, Академияда кўп йиллик самарали ва ҳалол меҳнатлари, малакали шифокор ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда қўшаётган ҳиссаси, ўқув, илмий, маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш устида қатъият билан ишлаб келаётганлиги ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан қуйидаги профессор–ўқитувчилар тақдирландилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак
нишони билан тақдирланганлар:
1.Фақиров Алижон Зоҳидий –Умумий ва болалар жарроҳлиги кафедраси катта ўқитувчиси.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланганлар:
1.Тешаев Октябр Рухиллаевич-Хирургик касалликлар кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
2.Аҳмедов Жобир Моҳиржонович-Даволаш факултети декани ўринбосари, анатомия ва клиник анатомия кафедраси ўқитувчиси.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси эсдалик совғалари билан тақдирланганлар:
1.Низомов Қутбиддин Низомович – Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси катта ўқитувчиси
2.Каримбоев Шаҳромбой Деҳқонбаевич – Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси доценти.
3.Агзамова Гулнора Суннатовна – Факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари кафедраси доценти.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар:
1.Массавиров Шерали Шерикбаевич – Даволаш факултети декани ўринбосари.
2.Фақиров Алижон Зоҳидий – Умумий ва болалар жарроҳлик кафедраси катта ўқитувчиси.
3.Высогорцева Ольга Николаевна – Реабилитология, халқ табобати ва жисмоний тарбия кафедраси доценти.
Тошкент тиббиёт академиясининг касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланганлар:
1.Хатамов Алижон Ибрагимович – Даволаш факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.
2.Абдураҳмонова Наргиза Мирзабахтияровна – 3-сон ички касалликлари кафедраси ассистенти.
3.Бобожонов Шуҳрат Жуманазарович – Юқумли қва юқумли болалар касалликлари кафедраси ассистенти.
4.Маматқулов Бахром Маматқулович – Жамоат саломатлигини сақлаш мактаби кафедраси мудири.
5.Саидқосимова Наргиза Сайфуллаевна – Эпидемиология кафедраси катта ўқитувчиси.
6.Бабажанова Шоира Агзамомовна – Гематология, трансфузиология кафедраси профессори
8.Эргашев Махмуд Саримсоқович – ТТА Академик лицейи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.

Тантали қисмдан сўнг Муқимий номидаги мусиқали драмма театри томонидан байрам иштирокчилари учун “Келинг бир кулишайлик” номли комедия спектакли намойиш этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan