Тошкент тиббиёт академияси 1-сон ички касалликлар кафедрасига Украинанинг Харьков тиббиёт академияси кардиология ва функционал диагностика кафедраси мудири профессор, т.ф.д. В.И. Целуйко ташриф буюрди. Ташриф муносабати билан 2018-йил 13-16 ноябр кунлари ТТА нинг Урганч филиали худудида: «Кардиомиопатиялар», «Ўткир коронар синдром ва ўткир миокард инфаркти», «Сурункали юрак етишмовчилиги», «Сурункали буйрак касаллиги» мавзуларида маърузалар, мастер класс, мухокамалар ўтказилади.
Тиббиётнинг шу сохасига қизиқувчиларни тадбирларда иштирок этишга таклиф қиламиз. Тадбир ўтказишга 1-сон ички касалликлар кафедраси мудири т.ф.д. Н.М. Нуриллаева жавобгар.
Translate: Рус