ТТА, ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ, ТРАВМАТОЛОГИЯ-ОРТОПЕДИЯ, ХДЖ ВА НЕЙРОЖАРРОХЛИК КАФЕДРАСИДА ИНТЕГРАЛ МАЪРУЗА ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил 17 ноябрь куни соат 09:00 да 1-сон Республика Клиник Шифохонаси (аввалги ГТС) мажлислар залида “Травматология-ортопедия”, “Нейрохирургия”, “Терапия” мутахассислиги бўйича магистрлари ва клиник ординаторларига “Умуртқа поғонаси ривожланиш нуқсонлари ва патологиясини диагностикаси, клиникаси ва даволаш усуллари” мавзусида интеграл маъруза ўтказилди. Маъруза Россия Федерация Г.А.Илизаров номидаги Травматология ва ортопедия Илмий Марказидан профессор Рябих С.О. иштирокида ҳамда , ТТА анатомия ва клиник анатомия кафедраси, №2 Факультет ва Госпитал терапия кафедраси ва РНИАТМ билан биргаликда ўтказилди. Интеграл маъруза режаси бўйича қуйидаги маърузалар ўқилди:
1) ТТА, Анатомия ва клиник анатомиясидан катта ўқитувчиси Гульманов И.Д. мавзу: “Энса, бўйин, кўкрак орқа сохалари, бел, умуртқа поғонаси топографик анатомияси”
2) Россия Федерациясидан Курган шахри, Г.А.Илизаров номидаги Траматология-ортопедия Маркази, профессор С.А.Рябих мавзу: “Аномалия развития и патология позвоночника: клиника, диагностика и современные методы лечения”
3) Республика Нейрохирургия Илмий Амалий Тиббиёт Марказидан т.ф.д.Ахмедиев М.М. мавзу: “Врожденные аномалии развития позвоночника и спинного мозга у детей: диастематомиелия”
4) ТТА, 2-сон Факультет ва Госпитал Терапия кафедраси мудири т.ф.н., доцент, мавзу: “Терапевтические аспекты лечения при дегенеративных заболеваний позвоночника”.
5) ТТА, травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси мудири, т.ф.д. Хужаназаров И.Э. мавзу: “Сколиоз: клиника, диагностика и лечения”
Қатнашувчилар зўр қизиқиш билан маърузани тинглашди. Маъруза қизғин мунозара ва бахсларга бой бўлди. Профессор – ўқитувчилар, магистрлар ва клиник ординаторларни қизиқтирган саволларига маърузачилар тўлиқ ва аниқ жавоб бердилар. Кафедра мудири И.Э.Хужаназаров ўзининг якуний нутқида иштирокчиларга чуқур миннатдорчилик билдириб, келажакда илмий ва амалий фаолиятда яқин хамкорлик ўрнатишга умид билдирди. Маъруза қатнашчиларда ижобий таассуротлар қолдирди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan