Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлари ўртасида “Жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари” ва “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

23 ноябр куни ТТА ректорат залида Даволаш факултети талаба ёшлари ўртасида “Жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари” ва “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш” мавзусида  маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Даволаш факултетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Хатамов, Олмазор тумани ИИО ФМБ ёшлар масаласи бўйича ўринбосари, подполковник А.Баҳромов, Олмазор тумани 2-сонли ИИБ  ХПБ бошлиғи Х.А.Байманов ва Даволаш факултетининг 80 нафар талабалари иштирок этдилар.

Тадбирни Даволаш факултетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Хатамов очиб бериб, уни ташкил этишдан мақсад ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, Республикамизда амалга  оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида ёшларимизга етказиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир меҳмонлари сўзга чиқиб, жиноятчилик бу жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлиги, аҳолининг хотиржамлигига путур етказишга қаратилган қора куч эканлиги, унга қарши курашишда самарали тизим йўлга қўйилиши эса нафақат жиноятларга қарши курашиш, балки унинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик холатларини олдини олиш учун, жа­миятда ота-оналарнинг роли­ни ошириш билан бирга ёш­ларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқи­ни шакллантиришга қаратил­ган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин­ чораларни кўриш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш ишларини янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида талабалар соҳа мутаҳассислари томонидан ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволлар бериб, фикрлашдилар.Тадбир талаба-ёшларда катта таъссурот қолдирди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар:

 

 

 

 

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan