ЭЪЛОН

“Академияда мавжуд асосий воситалар ва арзон баҳоли тез эскирадиган моддий бойликлар, юмшоқ инвентарлар, мебел, ўқув ва лаборатория жиҳозлариии ҳисобдан чиқариш” тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассаса ва ташкилотларда асосий воситалар, пул маблағлари, товар – моддий бойликлар, тиббиёт ускуналари, бажарилган ишлар, ўзаро ҳисоб – китобларни йуқламадан (инвентаризация) ўтказиш тўғрисидаги” 2016-йил 18 – ноябрдаги 452-сонли буйруғини ижросини таьминлаш мақсадида, ТТАнинг 2017-йил 14-июн 01-1469-сонли хатига мурожаатига жавобан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017- йил 3-июл 06-14/393-сонли хатига асосан.

  1. Бош ҳисобчи (М.Т. Содиқова)га:
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассаса ва ташкилотларда асосий воситалар, пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, тиббиёт ускуналари, бажарилган ишлар, ўзаро ҳисоб – китобларни йўқламадан (инвентаризация) ўтказиш тўғрисидаги 2016-йил 18-ноябрдаги 452-сонли буйруғи, ЎзР ССВнинг 2017-йил 3-июлдаги 06-14/393-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин;
  • 2017 йил 1 август ҳолатига Академияда мавжуд асосий воситалар, тиббиёт ускуналари ва арзон баҳоли тез эскирадиган моддий бойликлар, юмшоқ инвентарлар, мебел, ўқув ва лаборатория жиҳозларини ҳисобдан чиқариш ишлари амалга оширилсин;
  • инвентаризация ўтказишни сифатли ва хаққонийлигини таъминлаш учун маъсулиятли мутахасислардан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  1. Комиссия аъзоларига:
  • ўтказилган инвентаризация якунлари буиича аниқланган хизмат муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган, иқтисодий самарасиз бўлган асосий воситалар,
  • тиббиёт ускуналари, арзон баҳоли тез эскирадиган моддий бойликлар, юмшоқ инвентарлар, мебел, ўқув ва лаборатория жихозлари ўрнатилган тартибда Академия баланси ҳисобидан чиқариш амалга оширилсин.
  1. Академиянинг барча проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва маъсул ходимларига:
  • академияни кафедралари, бўлимларига бириктирилган хизмат муддатини ўтаб яроқсиз, иқтисодий самарасиз холда келган асосий воситалар ва арзон баҳо тез эскирадиган моддий бойликлар, юмшоқ инвентарлар, мебел, ўқув ва лаборатория жихозларини рўйҳати моддий бухгалтерия томонидан талаб қилинган далолатномалар асосида кафедраларнинг моддий жавобгар шахслари томонидан ўз вақтида ТТА омборхонасига топширилсин.
  1. Девонхона бўлим мудири С.Мўминовага:
  • ушбу буйруқни Академиянинг барча проректорлари, факулътет деканлари, бўлим бошлиқлари ва маъсул ходимларга ўз вақтида етказилиши таъминлансин

Ушбу буйруқни ижросини таминлаш ва назорат қилиш илмий ишлар бўйича проректор Ш.А. Боймурадов зиммасига юклатилсин.


 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan