Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги Фармонига мувофиқ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида йўлга қўйилган янги тизим жойларда аҳоли кенг қатлами билан доимий мулоқат қилиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, муаммолар ечимини самарали механизми ҳамда усулларини жорий этишга замин яратмоқда. Энг мухими юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ва миннатдорлик ҳиссини янада оширмоқда. Ҳар бир мурожаат заминида инсон тақдири ифодалангани боис уларга нисбатан бефарқ бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу маънода Тошкент тиббиёт академияси ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда, жумладан асосий эътибор фуқароларни қабул қилиш ва уларни мурожаатларини кўриб ҳал этилиши ҳолатларига, шунингдек қонунда белгиланган тартибда ва муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиб келинмоқда.
Академияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Президент Халқ қабулхонаси, веб-сайт, электрон почта, ёзма ва оғзаки, ишонч телефони орқали академияга жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилмоқда. Академияда расмий сайт, ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда конунчиликда белгиланган йуллар билан юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши натижаларини тизимли ёритишни таъминлашга қаратилган тадбирлар мунтазам ишлаб чиқилмоқда.
Йил давомида тиббиёт таълим тизимида мурожаатлар билан ишлашнинг холати тўғрисида талабалар (аноним сўровномалар) ва ота-оналари, жамоатчилик фикрини ўрганиб бориш ва уларнинг натижалари хақида академия жамоасини Илмий кенгаш ва хафталик ректорат йиғилишларида мунтазам хабардор қилиб борилади.
Академияда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда очиқлиқ ва шаффофликни янада кенгроқ таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар шахсан ректоримиз Л.Н.Туйчиев томонидан назорат этилади. Раҳбарият томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича масъулларнинг қабуллари тасдиқланган жадвал асосида олиб борилмоқда. Академия ректорати биносида Жисмоний ва юридик шахслар қабули, меъёрий хужжатлар ва ахборот бўйича алоҳида стенд ташкил қилинган.
Ўзбекистан Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини тахлил қилиш ва академиянинг ҳафталик (душанба куни) ректорат йиғилишларида мурожаатлар ижросини танқидий муҳокама этиб борилишини таъминлаш ИНИМ бўлими бошлиғи Ў.М.Миршаропов томонидан мунтазам амалга оширилади. Тошкент тиббиёт академиясида расмий веб сайти (www.tma.uz), электрон манзил info@tma.uz,tta2005@mail.ru, Laziz.tuychiev@tma.uz,“Адолат қутиси”“Ишонч телефони” (150-78-25)орқали келиб тушган мурожаатлар тизимли равишда масъуллар томонидан муаллифларга мурожаатда келтирилган ҳар бир важ юзасидан тўлиқ ва асослантирилган ҳамда раҳбарлар томонидан имзоланган жавоб хатлари берилишини таъминлаш қонунда кўрсатилган муддатларда таъминланади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар чоракда умумлаштирилиб, тахлил қилиниб, ҳисобот шакллари асосида ўрнатилган тартибда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига академия бўйича фуқаролар мурожаатлари бўйича масъул Ф.Ш.Тухтаходжаева томонидан ўз муддатларида мунтазам тақдим этилади. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 16 та мурожаат , Виртуал қабулхонаси орқали 41 та мурожаат келиб тушган
2018 йил давомида Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритишда pm2.gov.uz дастури имкониятларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди. Йил якунига асосан тизим орқали фуқаролардан 120 та, ёзма мурожаат 10 та, веб сайтдан 109 та, электрон почтадан 27 та мурожаат тушди ва ўз муддатларида ижролари тўлиқ бажарилди. Ишчи гуруҳ ўрганишлари ва тахлилига асосан мурожаатларда асосий кўтарилган масалалар: ўқишга қабул, ўқишни кўчириш, қайта топшириш масалалари асосий мурожаатлар салмоғини ташкил этди. Бундай мурожаатларнинг сонини камайтириш чораларини кўриш мақсадида ҳар бир ректорат ва академия мураббийлар кенгаши йиғилишларида ТТА қошидаги Академик лицей, Халқ таълимига қарашли ўрта таълим масканлари ва махаллалар жамоатчилиги ўртасида аҳолини давлатимиз томонидан ўқишга қабулини такомиллаштириш бўйича жорий этилаётган тегишли хукумат қарорлари , меъёрий ҳужжатлари ва кўрсатмалари билан таништириш ишлари мунтазам олиб борилиши мураббийлар ва профессор ўқитувчилар томонидан амалга оширилмоқда.
Тошкент тиббиёт академиясида мурожаатлар билан ишлаш жараёнини янада ёритиш бўйича 2019 йил учун мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилган ва ректор ҳузуридаги йиғилишда мухокама этилган.
2018 йил декабр ойидан академия расмий веб сайти (www.tma.uz)да Жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули рукни жорий этилди ва жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули бўйича чораклик ва йиллик маълумотлар тизимли равишда бериб борилиши таъминланмоқда.
Академияда ва академия қошидаги академик лицейда мутасадди раҳбарлар томонидан фуқароларни қабул қилиш ҳамда ижро интизомига риоя этиш ҳолатини мунтазам равишда ўрганиш, уларнинг натижаларини атрофлича танқидий муҳокама этиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ТТА нинг 30 ноябр 2018 йил 719-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 9 январ мурожаатлар билан ишлаш бўйича ТТА қошидаги академик лицейда масъуллар ва лицей жамоаси иштирокида семинар ўтказилди.
Келгусида Тошкент тиббиёт академиясида фуқароларни хуқуқий саводхонлигини янада ошириш, давлатимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Хукумат қарорлари ва чора тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида уларнинг мурожаати бўйича электрон манзил info@tma.uz, tta2005@mail.ru, Laziz.tuychiev@tma.uz, расмий ректор виртуал қабулхонаси ва “Ишонч телефони”орқали бевосита раҳбарга мурожаат қилиш тизимини узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, келиб тушадиган мурожаатларнинг мавзуларидан келиб чиққан холда академиянинг расмий веб-сайтининг “Кўп бериладиган саволлар” рукнини ташкил этиб, доимий равишда асосли жавоблар билан бойитиб бориш режалаштирилди.
Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Ў.М.Миршаропов
ТТА фуқаролар мурожаатлари бўйича масъул Ф.Ш.Тухтаходжаева