2019 йил 7 январ куни Тошкент тиббиёт академияси даволаш факултети профессор ўқитувчилари ва Талабалар ўртасида профилактик тадбирни кучайтириш мақсадида “Тинчлик-энг олий неъмат” ва “Исломда экстрремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Даволаш факултети Ёшлар билан ишлаш, бўйича декан муовини А.И.Хатамов, Тиббий профилактика факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.А.Раззоқов, Олмазор тумани 2-сонли ИИБ профилактикаси бўлим бошлиғи подполковник Х.А.Баймановга, ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов тадбирни очиб бериб, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун аҳамияти тўғрисида фикр билдирди. Тинчлик – энг катта неъмат. “икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир”, Унинг қадрига етиш, асраб авайлаш ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Ҳар бир инсон яшаши, Аллоҳга хотиржам ибодат қилиши, ишлаши учун тинчлик даркор. Ривоятларга кўра, Харим Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?” У “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг хаётидан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берган экан. Тинчликни йўқотган юрт юлдузсиз осмон каби зимистодир, дия такидлаб, ўтдилар. Шунингдек сўз навбати Олмазор тумани 2-сонли ИИБ профилактикаси бўлим бошлиғи подполковник Х.А.Баймановга, Ёшлар билан ишлаш, бўйича декан муовини А.А.Раззоқовларга берилди.
Дин ва виждон эркинликлари ҳақида гаприб ўтдилар Юртбошимиз таъкидлаганидек, ўзбек халқининг “бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятлари, бағрикенглиги, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шавқат каби фазилатлар билан йўғирилган дин-диёнати, маънавияти юксак даражада экан, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ ва ҳар бир ўқувчи ўзинг қимматли вақтини мазмунли ўтказиб Ўзбекистоннинг гуллаб яшнашига ўз ҳиссасини қўшиш керак.
Давра сухбати жуда қизиқарли бўлиб ўтди.Талабалар ўзларини қизиқтиган саволларга соҳа мутаҳассисларидан жавоблар олди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими