Тошкент тиббиёт академиясида ҳар йили феврал ойида талаба ёшларнинг маънавий-маърифий ишларга бағишланган талаба-ёшларнинг анжуманини ўтказиш анъанага айланган. Шу муносабат билан 22 феврал куни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” га бағишланган “Билимли авлод-буюк келажакнинг, тадбиркор ҳалқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” мавзусида талаба ёшларнинг YIII- АНЖУМАНИ ўтказилди.
Ушбу талабалар анжуманида талабаларимиз ватанпарварлик, ижодкорлик, ташаббускорликка ундовчи қатор мавзуларда “Билимли авлод-буюк келажакнинг, тадбиркор ҳалқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир”, “Ватанни севмоқ – юксак маънавият мезони”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномаси: таълим ва тиббиёт тизимида кутилаётган ислоҳотлар”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” – ТТА хорижий талабалари наздида”, . “Менинг ҳаёт фалсафам “, “Шифокорлик- менинг ғурур ва ифтиҳорим” мавзуларида ўз ғоялари асосида тайёрланган маърузалари билан иштирок этдилар.Ажуманда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шифокорлар ва ҳамшираларнинг ўрни, миллий қадриятлар, “Оммавий маданият” масалаларида фикр юритилди.
Анжуманда бу йил биринчи марта хорижлик талабалар ўз ташаббуслари билан “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусида маъруза қилишлари алоҳида эътиборга лойиқ бўлди. Хорижлик талабаларнинг Она Ватанимиз-Ўзбекистон тўғрисида меҳр – муҳаббат, ифтиҳор билан ўз туйғуларини ифодалашлари, нафақат хорижлик талабаларни балки Ўзбекистонлик, тиббиёт академияси талабаларини ҳам янада Ватанпарварликка ундайди.
Талаба-ёшлар чиқишлари давомида Она Ватанга, ота-онага, устозларга, касбга, таълим олаётган ўқув масканларига бўлган меҳр ва муҳаббатни, улар учун яратиб берилаётган чексиз имкониятлар учун давлатимизга, Президентимизга нисбатан миннатдорлик туйғуларини ўз маърузаларига сингдирган ҳолда намойиш этдилар.
Анжуман иштирокчилари . ТТА Жамоатчилик кенгаши раиси, профессор Р.Ж.Усманов, Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Ў.М.Миршарапов, Болалар,ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори Г.И.Шайхова, Ижтимоий фанлар кафедраси профессори Д.Норқулов ва Педагогика ва психология кафедраси мудири Р.Н.Мелибоевалардан иборат хайъат аъзолари томонидан одилона баҳоландилар.
Анжуман якунига кўра Тиббий профилактика факултети 2-босқич талабаси Г.Хайдарова – I-даражали диплом билан, Даволаш факултети 3 босқич талабаси Н.Юсупова II-даражали диплом билан, Тиббий биохимия йўналиши 1-курс магистранти С.Хабибуллаев – III-даражали диплом билан қолган анжуман иштирокчилари эса сертификат ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими