«ЁШЛИК МАЛИКАСИ» мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил килинди

2019 йил 26 феврал куни Тошкент тиббиёт академияси 1 – клиника маърузалар залида ТТА Хотин – қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 – февралдаги «Хотин – қизларни қўллаб – қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5325 – сонли фармони асосида академияда хотин – қизларнинг ижтимоий- сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини руёбга чиқариш мақсадида «ЁШЛИК МАЛИКАСИ» мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил килинди. Тадбирда  ТТА ХҚҚ жамоаси, маънавият бўлими, бадиий ҳаваскорлик  жамоаси, факультетлар профессор-ўқитувчилари, талаба қизлар ва меҳмонлар иштирок этдилар. Тадбирда факультетлар томонидан тақдим қилинган 5 нафар талаба қизлар қуйидаги шартлар бўйича ўзаро беллашдилар:

  1. » КЎЗГУ ОЛДИДАГИ МЕН».
  2. «БИЛИМДОНЛИК СИНОВИ».
  3. «LANGUAGE SKILLS».
  4. «ИЖОД ГУЛШАНИ».

Курик-танлов ниҳоясида ОМХ факультетидан номзод Мусажонова Уғилой ғолиб бўлди ва туман босқичига йўлланма олди. Барча иштирокчи қизлар академия ХҚҚ томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир таассуротларга бой ва кутаринки руҳда ўтди.

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan