2019 йил 25-26 март кунлари 1- сон Ички касалликлар кафедрасига PSGN, Wil клиникаси Геронтопсихиатрия бўлими шифокор ассистенти Wieser Elmira ташриф буюради. Ташриф жараёнида мутахасис кафедра ходимлари, кафедра магистр, клиник ординатор ва 6 курс талабалар учун «Швецария соғлиқни сақлаш тизими мисолида гериатрик ёрдамнинг хусусиятлари» ҳамда «Тиббиёт амалиётида қариялардаги муаммолар» мавзуларида маъруза ўқийди.