ЎЗБЕК ДАВЛАТ ДРАММА ТЕАТРИДА ТТА ТАЛАБАЛАРИНИНГ “ТЕАТР СТУДИЯЛАРИ” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ .

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар дастурида кўрсатилган “Олий таълим муассасаларида театр студиялари фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш”га қаратилган  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика Ташкилий қўмита йиғилишининг 2019 йил 14 февралдаги  1 – сонли баёнига асосан барча олий таълим даргоҳларида талабалар театр-студиялари ташкил этилиб, улар томонидан саҳналаштирилган асарлар ёшлар маънавиятини бойитиш, уларни саҳна санъатининг мумтоз намуналари билан яқиндан таништириш, ижодий фикрлаш қобилиятини ўстиришда муҳим омил бўлмоқда. Студияларга театр санъатига меҳр қўйган иқтидорли йигит-қизлар жалб этилиб, улар миллий ва жаҳон адабиёти асарларини саҳнада ижро этишмоқда.

Шу муносабат билан, 2019 йил 28 март  куни Ўзбек давлат драмма театрида  Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшларининг факултетлараро “Театр студиялари” кўрик танлови ўтказилди. Театр инсонларни маънавий тарбиялашга, уларнинг билим ва маданиятини бойитишга, ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат ва дўстлик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган маскандир, бежизга халқимиз томонидан “Театр-ибратхонадир” дейилмаган. Чунки театр-муҳим тарбия маскани. Катта саҳналарда намойиш этилаётган спектакллар ёш авлодни бой меросимиз, умуминсоний қадриятларни асраб-авайлашга, буюк аждодларимизга муносиб бўлишга даъват этади. “Театр студиялари” кўрик танловида ТТАнинг етакчи факултетларидан  Даволаш факултетининг “Истиқбол” театр студияси жамоаси томонидан Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони”, Тиббий профилактика факултетининг “Ниҳол” театр студияси жамоаси тамонидан “Алданганлар”, Тиббий педагогика факултетининг “Нажот” театр студияси жамоаси томонидан   “Америка фожеаси” асаридан “Метродаги воқеа”, Олий маълумотли ҳамшира  факултетининг “Эътироф” театр студияси томонидан  “ Тамға ” номли  саҳна кўринишлари  ҳавола  қилинди.

Барча театр намойишлари   томошабинлар томонидан кўтаринки руҳда қабул қилинди ва  саҳна кўринишлари хайъат аъзолари томонидан ҳолисона боҳоланди. Танлов натижаларига кўра  Тиббий педагогика факултетининг “Нажот” театр жамоаси “Метродаги воқеа” спектакли билан ғолибликни қўлга киритиб, Тошкент шаҳар босқичига йўлланма олди. Шунингдек барча “Театр студиялари” жамоалари  Диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ёшлар билан ишлаш , маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan