Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 942-сонли қарори асосида Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.
Лойиҳа ҳақида маълумот.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати