Атроф муҳит гигиенаси кафедраси
ЭЪЛОН
2019 йилнинг 16 май куни соат 14.00 да Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Dsc.27.06.2017.tib.30.03 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг мажлисида 14.00.07 – Гигиена, 14.00.13 – Неврология ихтисосликлари бўйича тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасига талабгор, ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти мустақил изланувчиси Эргашева Наргиза Обиджоновнанинг «Зарарли касб омилларининг марказий нерв тизимига таъсир механизмининг текширув натижаларини комплекс баҳолаш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация ишининг дастлабки экспертизаси ўтказилиши белгиланган.
Кафедра гигиены окружающей среды
Ташкентская медицинская академия