2019 йилнинг 24-май куни соат 14.00 да Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Dsc.27.06.2017.tib.30.03 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг мажлисида 14.00.07 – Гигиена ихтисослиги бўйича тиббиёт фанлари доктори (PhD) илмий даражасига талабгор, Тошкент тиббиёт академияси мустақил изланувчиси Н.Ф.Хусанованинг «Мактабгача таълим муассасалари тайёрлов гуруҳларида болаларнинг тизимли ўқитишга функционал етуклилигини гигиеник асослаш» мавзусидаги диссертация ишининг дастлабки экспертизаси ўтказилиши белгиланган.