Жорий йилнинг 7 сентябр куни Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясининг барча факультетлари ва кафедраларида, гуруҳларда янги ўқув йилининг илк кунларида “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” ғояси остида “Мустақиллик дарслари” ҳамда “Биринчи курс мактаби” тадбирлари ташкил этилди.
Шунингдек тадбирда ТТА ёшлар иттифоқи етакчилари билан ҳамкорлигида Тиббий педагогика факултети биринчи босқичда тавсия этилганлар талабалар академиядаги мавжуд шарт-шароидларга кўникиш, мослашиш жараёни самарали ташкил талабаларни биламини назорат қилиш талабаларга стпендия тўлаш тартиб қоидалари тушунтирилди.
Тадбирда Тиббий педагогика факултети декани Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова, ўқув ишлар бўйича декан муовинлари Б.Н. Товашаров, А.З Шоумаров ва Ёшлар иттифоқи вакили Д.Ўктамовалар ҳамда гурух мураббийлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида талабаларга Академия ички тартиб-қоидалари, талабалар турар жойларида ахлоқ одоб қоидалари тўғрисида маълумот берилди. Тадбир сўнгида талабалримиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини: С.Рустамова