Тошкент тиббиёт академияси «Атроф-муҳит гигиенаси» кафедраси билан Корея Университети профессорлари билан онлайн маъруза ўтказилди.
Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан имзоланган меморандум асосида ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш борасида мустаҳкам алоқалар давом эттирилмоқда. 2019 йил 20 сентябр куни Корея Университети профессорлари ва “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” кафедраси профессори-ўқитувчилари билан ўзаро онлайн маъруза бўлиб ўтди. Онлайн маърузада бир қанча масалалар кўриб ўтилди. Онлайн маърузадаги белгиланган кун тартиби бўйича КУ PhD докторанти Б.Б.Рахимовнинг “Магистрлик илмий тадқиқот ва илмий мақола ёзиш” мавзусида маъруза бўлиб ўтди. Маърузада “Атроф- муҳит ва инсон саломатлиги йўналиши” 1,2 курс магистр талабалари ва кафедранинг профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. Маъруза сўнгида магистр талабалар ўзларини қизиқтирган саолларига Б.Б.Рахимовдан онлайн тарзда жавоб олдилар. Кейинги масалада “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислигига қабул қилиниб, таълим олишни бошлаган 1 курс магистр талабалари учун танлаган диссертация мавзуларинг долзарблиги ва уларнинг келажакдаги мақсадлари ҳақида хам қизғин суҳбатлар, “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислигида таълим олаётган 2 курс магистр талабаларнинг диссертация ишларини тайёргарлик ҳолати; ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.