Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 2 йўналиши ”Ёшларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни жисмонан бақувват бўлишлари ҳамда иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш” борасида Тошкент тиббиёт академиясида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан 27 сентябр куни ТТА Магистратура бўлими Дастур директорлари, модераторлари ва 1-курс магистр талабалари билан Ўзбекистон ифтиҳори, Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медали соҳиби, Жаҳон ва Ўзбекистон чемпиони Шаҳром Ғиясов билан қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида спортчи ҳозирги кун даражасига етишгунча босиб ўтган маъсулиятли ва машаққатли меҳнати борасида сўз юритди. Талабалар томонидан берилган чемпионнинг овқатланиш рациони, кун тартиби, мусобақалардаги мунозарали баҳслари, хаётдаги идеал инсонлари, оилавий ва шаҳсий хаётига оид саволларга Шахром Ғиёсов жуда қизиқарли жавоблар бериб, талабабалар кўнглидан жой олди. Унинг талабаларга яхши ўқиш, изланиш ва хаёт машаққатларига чидамли бўлиш борасида берган маслаҳатларидан йиғилганлар миннатдор бўлдилар. Машҳур спортчи билан ўтказилган ушбу дилдан суҳбат талабалар учун хаётнинг юқори марраларига эришишларига туртки бўлган бўлса ажаб эмас…