ТТA тиббий педагогика фaкультeтининг 2-сон “ Факультет ва госпитал терапия кaфeдрaси вa П.Ф.Боровский тиббиёт кoллeжининг “Клиник фанлар” кaфeдрaси ходимлари билан 2017 йилнинг 23 октябрида ўтказилган “Клиник фанлар машғулотларида замонавий педагогик технологиянинг ўрни” мавзусидаги педагогик
СЕМИНАР тўғрисида
ТТA тиббий педагогика фaкультeтининг 2-сон “ Факультет ва госпитал терапия ” кaфeдрaси мудири, доцент: Жаббаров А.А. ва кафедра ходимлари 2017 йилнинг
23 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида П.Ф.Боровский тиббиёт кoллeжига ҳамкорлик режасига асосан ташриф буюришди. Ташриф мобайнида кафедра ходимлари томонидан тайёрланган “Клиник фанлар машғулотларида замонавий педагогик технологиянинг ўрни” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда коллежнинг клиник фанлар ўқитувчилари қатнашишди.
Семинарда кафедра доценти Умарова З.Ф. “Применение информационных технологий при чтении лекции” ва кафедра катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А. ”Ички касалликлар фани амалий машғулотлари босқичларида замонавий педагогик технологиянинг ўрни” мавзуларида қизиқарли мавзулар билан чиқишлар қилишди.
Семинарни коллежнинг : “Клиник фанлар” кафедраси мудири, Эрметова Д.И. якунлаб, ўз фикрини билдираркан, семинар мобайнида таҳлил қилинган масалалар ўзининг амалий жиҳатдан фойдали ва самарали эканлигини таъкидлади.