2020 йилнинг 8-феврал куни Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олувчи, санъатнинг рассомчилик йўналишига қизиқувчи қобилиятли талаба-ёшлар ўртасида “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик” шиори остида “Рассомлар беллашуви” кўрик-танлов ўтказилди.
Беллашувда барча факультетлардан жами 12 нафар талабалар она-Ватанга муҳаббат, садоқат ва шукроналик хис туйғуларини ўз ижодий ишларида намоён этдилар. Танлов натижаларига кўра Даволаш факультети талабалари Маликов Мансур ва Хожиев Аминжонлар 1-ўринни, Олий маълумотли ҳамшира факультети талабалари Холиқулова Машҳура ва Исроилова Динаралар 2-ўринни, Тиббий педагогика факультети талабаси Рўзметов Сардор фаҳрли 3-ўринни эгалладилар.
Танлов якунида ғолиблар ва барча иштирокчилар Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.