ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА «STARTUP»–ЛОЙИҲАЛАРИ ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашдепартаменти билан ҳамкорликда Республика олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг «startup»–лойиҳалари танловини ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Тадбирда Республика олий таълим муассасаларининг ректорлари, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, ўқув ишлари бўйича проректорлари, Ёш олимлар кенгаши раислари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ва  иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Видеоселекторда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамда қатор ОТМ ректорлари ва иқтидорли талабалар Олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот фаолиятининг жорий ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек Республика олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг «startup»–лойиҳалари танловини ташкил этиш масалалари юзасидан маърузалар тингланди.

Қайд этиш лозим, ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида  105 та илмий-тадқиқот лабораториялари мавжуд бўлиб, ишлатилаётган 1733 та жиҳозлардан фақат 3 таси метрологик аттестацияланган. Ишлатилаётган жиҳозларнинг 58 фоизи 1990 йилгача ишлаб чиқарилган. Фан тармоқлари кесимида техник йўналишларда фойдаланилаётган жиҳозларнинг 53,5 фоизи, кимё йўналишларида 55 фоизи ва биология йўналишларида 52,6 фоизи эскирган. Олий таълим муассасаларида мавжуд илмий-тадқиқот лабораторияларининг жисмонан ва маънан эскирганлиги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга асосий тўсиқ бўлиб келмоқда. Натижада амалга оширилган тадқиқотлар халқаро миқёсда тан олинмаяпти. Бу ҳолатни яхшилаш учун 7 та олий таълим муассасалариаро илмий-тадқиқот лабораториялари стартга тайёрланди. Академик инновациялар фонди маблағлари ҳисобидан  27 та олий таълим муассасасида 32 та лойиҳа бўйича 6 та фан соҳаларида ташкил этиладиган илмий-ўқув комплекслар асосида олий таълим муассасалари моддий-техник базаси такомиллаштирилди. Нуфузли халқаро илмий-техник базаларга (Scopus, Science Direct)  миллий обуна орқали илмий тадқиқотчиларга энг сўнгги илмий натижалар бўйича маълумотлар олиш имкони яратилди. Натижада халқаро эътироф этилган илмий журналларда 2019 йилда нашр қилинган илмий ишлар сони 2018 йилга нисбатан ўртача 60,2 фоизга ортди.
Ҳозирги пайтда олий таълим муассалари томонидан 100 дан ортиқ инновацион лойиҳалар ҳанузгача жорий этилмаган. Бундан ташқари, 12 та ҳудудий илмий муаммолар ҳалигача ўз ечимини кутмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3775-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирликнинг «Олий таълим муассасалари талабалари орасида янги лойиҳалар ва ишланмалар учун танловлар ўтказиш тўғрисида» 2018 йил                  31 декабрдаги 1070-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Талабалар орасида янги стартаплар учун танловлар ўтказиш тўғрисидани намунавий низом» асосида ҳар бир олий таълим муассасада стартап лойиҳалар конкурслари ўтказилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan