Тошкент тиббиёт академиясида коррупция, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича бажарилган ишлар

Академияда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, экстремизм,  терроризм ва коррупцияга қарши кураш мавзулари Академия Илмий Кенгашида  7  марта, ректорат кенгашида 11  марта, маънавият ва маърифат Кенгашида  27 марта, факультетларда 16 марта, кафедраларда 96  марта ва бошқа ҳамкор ташкилотларда 3 марта, жами 160 марта муҳокома қилинган.

 

Тошкент тиббиёт академияси бўйича терроризм, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, экстремизм ва одам савдосига қарши кураш мавзулари бўйича  ўтказилган жами тадбирлар сони   794  тадан иборат бўлиб, шундан;

Коррупцияга қарши курашга оид тадбирлар – 133 та

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир – 131 та

Ҳуқуқбузарлик, диний экстремизм ва терроризм, одам савдосига қарши    кураш, гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар – 425 та

Ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тадбирлар – 105 тани ташкил этади.

Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 августдаги №725 сонли буйруғи ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг 2019 йил 19 авгусдаги № 603-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб учрашувлар, тадбирлар ва танловлар ташкил этилган.

Жумладан, “Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий ва маърифий асослари”  мавзусидаги давра суҳбати, ТТА профессор- ўқитувчиларининг XI илмий анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув – тарбия жараёнини педагогик-психологик ва социологик қўллаб- қувватлаш, спорт тадбирларини ташкил этиш бўлими бошлиғи У.У. Сатторовнинг “Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш олий таълим тизимини ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши” мавзусидаги маърузаси  ҳамда  Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлари ўртасида «Биз коррупцияга қаршимиз» “ОИТСга қарши курашамиз”, “Биз – ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остидаги иншолар ва суратлар  танловлари шулар жумласидандир.

Пайшанба жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни” доирасида ҳар  ҳафта Тошкент тиббиёт академиясининг барча талабалар турар жойларида терроризм, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, экстремизм ва одам савдосига қарши кураш мавзулари бўйича  доимий учрашувлар, суҳбатлар ва тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan