ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИДА «ЭНГ ЯХШИ ГУРУҲ МУРАББИЙИ» КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Энг яхши гурух мураббийи ғолиби деб 504 гуруҳ мураббийси Педагогика, психология кафедраси ассистенти Асқарова Наргиза Абдувалиевна деб топилди. Энг яхши гурух мураббийи аниқлаш, уларни қобилятларини янада ривожлантириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш хамда уларни моддий ва маьнавий рағбатлантириш мақсадида тиббий педагогика факультети томонидан ўтказилди. Танловга тиббий педагогика факультети гурух мураббийлари  иштирок этишди,  танлов низомида келтирилган саволлар юзасидан  хужжатлар тақдим этилди.

– Гуруҳ мураббийи иш фаолиятига тегишли меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги,            уларнинг тўғри тузилганлиги, тасдиқланганлиги ва ижроси (маънавий-маърифий ишлар режаси, ахборот соатлари материаллари, мураббийлик соатлари режаси ва материаллари, гуруҳ талабалари тўғрисидаги статистик маълумотлар 10 та жадвал);

– 1 та маънавий-маърифий тадбир, 1 та “Ахборот ва мурабийлик соати”нинг ишланмаси;

– замонавий гуруҳ мураббийини қандай тасаввур қилиши бўйича гуруҳ мураббийининг тақдимоти;

– ўз гуруҳи талабаларининг оилавий аҳволи, ота-онасининг яшаш манзили, ҳозирги яшаш жойи (ижарада яшаётган бўлса унинг эгаси), ўқиш жараёни, машғулотларга қатнашиши тўғрисидаги маълумотларга эгалиги;

– гуруҳ мураббийининг талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказган профилактик тадбирлари, уларнинг  бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда ижарада яшовчи талабалар билан ишлаш режаси ва ҳисоботининг мавжудлиги;

– гуруҳ мураббийининг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолияти;

– гуруҳ мураббийи томонидан очиқ “Ахборот ва мураббийлик соати”ни ўтказилиш тартиби бўйича эксперт ҳулосаси;

– ахборот ва мураббийлик соатлари учун қўшимча материаллар (тақдимотлар, аудио ва видеороликлар)нинг мавжудлиги, уларнинг ўз вақтида ўтказилганлиги, самараси ҳамда гуруҳда соғлом маънавий муҳит яратилганлиги;

–  талабаларни академия ва республика миқёсидаги турли танлов, кеча, кўргазма, мусобақа ва ОАВларидаги иштирокини таъминлаганлиги1) гуруҳ мураббийи иш фаолиятига тегишли меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг тўлиқ ижроси учун (маънавий-маърифий ишлар режаси, ижро юзасидан баённомалар, ахборот соатлари материаллари, мураббийлик соатлари материаллари, гуруҳ талабалари тўғрисидаги статистик маълумотлар 10 та жадвал)

  • замонавий гуруҳ мураббийини қандай тасаввур қилиши бўйича гуруҳ мураббийининг тақдимоти учун
  • 1 та маънавий-маърифий тадбир, 1 та “Ахборот ва мурабийлик соати”нинг ишланмаси учун
  • гуруҳ талабалари оилавий аҳволи, ота-онаси ва талабанинг ҳозирги кундаги яшаш манзили ва шарт-шароитлари ҳамда ўқиш жараёни, дарсдан ташқари фаолиятини тўлиқ билишлиги учун
  • талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказган профилактик тадбирлари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда ижарада яшовчи талабалар билан олиб борилган ишлари юзасидан маълумотлари учун
  • гуруҳ мураббийининг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолияти учун
  • гуруҳ талабаларининг академия ва республика миқёсидаги турли танлов, кеча, кўргазма, мусобақа ва ОАВларидаги иштироки ахборот ва мураббийлик соатлари учун қўшимча материаллар (тақдимотлар, видеороликлар)нинг мавжудлиги, уларнинг ўз вақтида ўтказилганлиги, самараси ҳамда гуруҳдаги соғлом маънавий муҳит учун мураббийнинг маънавий қиёфаси, дунёқараши, нутқ ва муомала маданияти ҳамда ижодкорлиги учун.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan