2017 йилнинг 31 октябрда Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессор ўқитувчилари Б.Маматқулов, Р.И.Азимов хамда Германия, Бонн университетининг “Тадқиқотларни ривожлантириш маркази (ZEF)”, HEALTHCAP лойихасидан доктор P.A. Lamers “How to write a science paper in English?” мавзуси бўйича Соғлиқни сақлашни бошқариш, Олий ҳамширалик иши, умумий хирургия, акушерлик – гинекология, офтальмология, отоларингология, урология, анестезиология –реаниматология магистратура мутахасисликлари 60 та магистр талабаларига интеграл маъруза ўқидилар.
Интеграл маъруза давомида доктор P.A. Lamers магистр талабаларга мақола ёзиш тартиб қоидалари билан таништирди. Мақоланинг структураси, мавзуси, муаллифлар ҳақида қисқача маълумот, абстракт, калит сўзлар, фойдаланиладиган метод ва материалларга шунингдек, асосий матннинг ёзилишига талабларни эътиборини қаратди. Ҳар бир илмий журналда мақола чоп этиш учун ўзининг талаблари борлигини айтиб ўтди. Мақолада муаллифнинг профессионал маҳорати ва илмий фикрлай олишига баҳо бериш мақоладаги натижалар таҳлили ва муҳоқамаси орқали амалга оширилади. Маъруза қизиқарли, бахс мунозараларга бой бўлиб, унда қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.