Мамлакатимизда 14-15 март кунлари бутун мамлакат бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, шунингдек, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳудудларни санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида ТТАда фаолият олиб бораётган ходимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан Олмазор тумани Шифонур ва Қорақамиш кўчалари, «Нурафшон» маданият ва истироҳат боғида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.