АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тошкент тиббиёт академияси ректори бошчилигида ТТА Урганч филиалига ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар жорий йил 16 март куни филиал жамоасига “Соғлом турмуш тарзи”, “Тўғри овқатланиш”, “Юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси: Коронавирусни олдини олишда аҳамият берилиши лозим бўлган энг муҳим ҳусусяитлар” мавзуларида семинар тренинг ўтказилди.

Шунингдек, ушбу мавзулар доирасида Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Урганч филиали профессор-ўқитувчилари томонидан Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун:

Ҳозирда Тошкент тиббиёт академияси жамоасидан ташкил этилган махсус ишчи гуруҳлар Тошкент  шаҳри Олмазор, Шайхонтоҳур, Уч тепа туманлари, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ҳам ахоли ўртасида “Соғлом турмуш тарзи”, “Тўғри овқатланиш”, “Юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси: Коронавирусни олдини олишда аҳамият берилиши лозим бўлган энг муҳим ҳусусяитлар” мавзуларида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan