Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, IT Park Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар келажагимиз жамғармаси ва Ёшлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, “Рақамли ишонч” жамғармаси, Жаҳон банки ва ЙҲҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда инқирозга қарши танловни ишга туширмоқда!
“COVID-19 Challenge 2020” – пандемияси туфайли мамлакатда пайдо бўлган инқирозга таъсир қилишни истаган барчага мўлжалланган танлов!
Танлов қуйидаги 8 йўналишда бўлиб ўтади:
- Соғликни сақлаш
- Ёрдамга муҳтож аҳолига кўмаклашиш
- Кичик бизнес ва ўзини ўзи банд қилганларни қўллаб-қувватлаш
- Жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш
- Таълим
- Хабардорликни ва хулқ-атворни яхшилаш
- Бошқалар (бу ерда аввалги мавзуларда қамраб олинмаган ғоя ва мавзуларни таклиф этиш мумкин)
Энг камида бешта энг яхши лойиҳа 10 000$ миқдоригача бўлган маблағни қўлга киритади!
Очиқ маълумотлардан фойдаланадиган лойиҳалар олқишланади!
Аризаларни топширишнинг охирги санаси: 2020-йил, 20-апрел
Танловга рўйхатда ўтинг ва ҳаётни яхшилик сари ўзгартирин ▶️ http://covid-19challenge.it-park.uz/
Translate: Рус