Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши профилактика куни” деб эълон қилиниши муносабати билан барча талабалар турар жойларида талаба-ёшлар ўртасида “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши кураш – барчамизнинг вазифамиз ва бурчимиз” мавзусида Олмазор тумани ИИБ билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Бўлиб ўтган тадбирларда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг илмий-назарий асосларини ривожлантириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги тушунтириш ишлари билан бирга талабалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий вазифалари, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг иштироки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолияти, таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари ваколатлари ва бошқа бир қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, тадбирда академияда ўқиётган талабаларнингнинг ўқиш вақтида ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда бўлишига йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларда уларга таълим бериш шароитларини назорат қилиш вазифалари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳамда таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёхуд мунтазам равишда қатнашмаётганлар ҳисобини юритиш, уларнинг таълим олишига доир чора-тадбирларни кўриш чоралари мавжудлиги таъкидланди.