Жорий йил 22 апрел куни Тошкент тиббиёт академиясида «Ёш олимлар кунлари» Талабалар илмий жамияти анжуманининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Талабалар илмий анжумани Zoom дастури орқали бўлиб ўтди.
Анжуманда тиббий-биологик, ижтимоий – гуманитар, тиббий профилактика, терапия, хирургия каби 7 та тармоқда 48 мавзуда 53 нафар иқтидорли талабалар ўз илмий мавзуларини тақдим этдилар ва 7 та тармоқда 1-ўринга муносиб топилган талабалар 3-босқич, яъни “Йилнинг энг яхши талабаси” номинацияси учун танловда иштирок этишлари учун йўлланмани қўлга киритдилар.
Маълумот учун:
Тошкент тиббиёт академиясида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган ушбу талабалар анжумани 3 босқичда бўлиб ўтади:
1-босқич: ҳар бир кафедрада ўзларининг иқтидорли талабалари ўртасида ўтказишади ва 1-ўринни қўлга киритган талаба 2-босқичга йўлланмани қўлга киритади.
2-босқич: кафедралараро, яъни йўналишлар бўйича илмий ишлар тармоқларда кўриб чиқилади ва 1-ўринни қўлга киритган талаба 3-босқичга йўлланмани қўлга киритади.
3-босқич финал босқичи. Бу босқичда 7 нафар иқтидорли талабалар ўз илмий ишларини намойиш этиб, “Йилнинг энг яхши талабаси” бўлиши учун беллашадилар.