2017-йил 3-ноябрь Моссква давлат университети Тошкент филиали Мажлислар залида Ўзбекистон хотин-қизлар “ОЛИМА” уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган «Илм юлдузлари» интеллектуал кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди. «Илм юлдузлари» интеллектуал кўрик танлови мамлакатимизда фаолият олиб бораётган иқтидорли фидоий хотин-қизларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида ўтказилган мазкур танлов илм-фаннинг табиий, ижтимоий-гуманитар соҳаларида тадқиқот олиб бораётган ёш олима аёллар ҳаракатларини рағбатлантиришга йўналтирилган. Кўрик танловда фан доктори илмий даражасига давогар, илмий доиралар ўз салоҳиятини намоён қилган, илмий мақолалар, тезислар ва бошқа ишлар чоп этган 25-40 ёшлардаги тадқиқотчи ёш олима аёллар иштирок этди. Танлов уч шарт асосида ўтказилди. Биринчи шарт “Куч билим ва тафаккурда” деб номланиб, унда иштирокчилар ўз илмий изланишларини намоён этишди. Иккинчи шарт иштирокчиларнинг умумий салоҳиятини баҳолашга қаратилган савол-жавоб кўринишида ташкил этилди. Кўрик танловнинг учинчи “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” номли шартида олима аёлларнинг хорижий тилларни билиш даражаси синовдан ўтказилди. Интеллектуал кўрик танловда пойтахтимиз таълим даргоҳларида фаолият олиб бораётган 20 нафар иштирокчи техника, инглиз тили ва адабиёти, ҳуқуқшунослик, ўзбек тили ва адабиёти, педагогика-психология, тиббиёт, иқтисодиёт, ахборот технологиялари, маданият, архитектура, спорт ва жисмоний тарбия, халқаро муносабатлар, аграр хўжалиги каби соҳаларда ўз илмий изланишларини тақдим этдилар. Тадбирда тиббиёт йўналиши бўйича Тошкент тиббиёт академияси Ички касалликлар бўлимида фаолият олиб бораётган Абдураҳмонова Наргиза Мирза-Бахтиёровна иштирок этиб, ўз илмий салоҳиятини намойиш этди. У илмий изланишлари орқали барчада қизиқиш уйғотиб, тадбир сўнгида муносиб тақдирланди.
Тиббий педагогика ХҚҚ раиси
Асқарова Н.А
Фотолавхалар:
Translate: Eng