Жорий йил 27 июн куни Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари пойтахтимизда барпо этилган, эзгулик ва маърифат руҳи уф уриб турган “Адиблар ҳиёбони”га ташриф буюришди.
Тошкентнинг хуснига хусн қўшган мазкур ҳиёбонга ташриф чоғида Тошкент тиббиёт академиясининг “Наво-шифо” бадиий хаваскорлик ансамбли жамоаси “Адиблар хиёбони”даги буюк симолар хайкаллари атрофида бадиий чиқишлар, концерт дастури ҳамда шеърий чиқишлари ташкил этилган.
Ҳиёбонда қад кўтарган симоларимиз хайкаллари гарчи бе забон бўлсада, бу симолар орқали бизларга қадирли ва азиз бўлган буюк симолар хотиралари мужассамлашгандир, булар барчамизга таниш бўлган боболаримиз Мир Алишер Навоий, Бобур, Фурқат, Муқумий, Бехбудий, Авлоний,Чўлпон, Бердак каби буюк алломаларимиз.
Абдулла Қаххор, Огахий, Ойбек, Зулфия, Хамид Олимжон, Абдулла Орипов, Эркин Вохидов, Саид Ахмад, Мухаммад Юсуф каби бир қатор адиб ва шоирларимиз халқимиз ва ватанимиз учун ўз хизматларини аямай бизларга ўзлари ортидан бир қанча шерий тўпламлар, ғазал ва достонлар, романлар, асарлар, мухаммаслар, шунингдек, бехисоб қўл ёзмалар қолдирганлар, улар хақида ҳар қанча сўзласак ва ёдга олсак арзийди.
Бу меросни ўрганиш, асраш ва кейинги авлодга бутунлигича етказиш ҳар бир замондошимизнинг бурчидир.
“Адиблар ҳиёбони” файзли, тароватли масканга айланган. Бунда ушбу маскандаги ҳар бир адиб, шоирнинг маълум бир олий ўқув юртига бириктирилгани муҳим ўрин тутмоқда. Тошкент тиббиёт академиясига таниқли ўзбек шоираси, ўзига хос шеърияти билан минглаб китобхонлар қалбини ром этган истеъдодли шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоираси, Меҳнат қаҳрамони Зулфия Исроилова бириктирилган бўлиб, ташриф буюрган академия жамоаси томонидан Зулфия ҳайкали олдида жам бўлишди. Бу ерда ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда шоира ижоди ҳақидаги хотиралар яна бир бора ёдга олинди. Ўзбекистон халқ шоирасининг шеърларидан намуналар ўқилди.