Барча талаба-ёшларни 30 июнь «Ёшлар куни» байрами билан табриклайман.
Бу – келажакка дадил қараётган, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган, илм сирларини изчил ўрганаётган, Ватан тақдирини ишониб топширишга арзийдиган ёшлар байрамидир.
Бутун жаҳонда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси жуда кўпчилик инсонларнинг ҳаётига ўзгаришлар киритди. Шунга қарамай, Сизларга тилагим, ўқиш ва изланишдан асло чекинманг, улкан ва гўзал мақсадларни кўзланг.
Айтиш жоизки кейинги пайтларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим асосида ишлар олиб борилаётганлиги, талаба-ёшларимизнинг ижтимоий фаоллиги, академия ҳаётида муносиб ҳисса қўшиб келаётганини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Шундай экан мен Сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб, маънан соғлом фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини ҳамда куч-ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмаслигини тилайман. Ўзингиз ҳамда оила аъзоларингизни асранг.
Барчангизни «Ёшлар куни» билан яна бир бора самимий табриклаб, янги ютуқлар, бахт-омад тилайман.
Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев
Translate: Рус