Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олувчи талаба ёшлар ва фаолият олиб бораётган профессор ўқитувчилар орасида коррупцияни олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш, фаолият жараёнида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик иммунитетини ошириш мақсадида академиянинг коррупцияга қарши курашиш Дастури ишлаб чиқилди.
Ушбу дастурда коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари, коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ТТА комиссиянинг хуқуқ ва мажбуриятлари, коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари акс этган.
Дастур 2020 йил 26 августдаги ТТА Илмий Кенгашида муҳокама қилинди ва Кенгашнинг 19-сон қарори билан тасдиқланди.