Талабаларга “Мустақиллик дарслари” масофавий ташкил этилди

Жорий йил 2 сентябрь куни Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев бошчилигида барча кафедраларда талабаларга “Мустақиллик дарслари” масофавий ташкил этилди.

 

Мустақиллик – энг улуғ, энг азиз байрамдир. Бу кун ҳурриятпарвар аждодларимизнинг асрий орзусини, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқаргани, миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклагани билан улуғ, мўътабар, Мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаётгани, фарзандларимиз келажагига мустаҳкам замин яратаётгани билан азиз ва мукаррамдир.

Мамлакатимизда мустақиллик шукуҳи кезиб юрган бугунги кунда ёшларимиз онгида Ватанни қадрлаш, шукроналик, меҳр-муҳаббат руҳини сингдирувчи “Мустақиллик дарслари”ни  ҳар йили аньанавий равишда 2 сентябрь куни ўтказилиб келинади. Коронавирус пандемияси туфайли “Мустақиллик дарслари” бу йил биринчи марта масофавий тарзда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган ушбу “Мустақиллик дарслари”да мустақил Ўзбекистонимизнинг шонли тарихи, истиқлол даврида амалга оширилган муваффақиятлар ва эришилган ютуқлар ҳусусида батафсил маълумот берилди.

 

Шунингдек, “Мустақиллик дарслари” доирасида маълумотлар берилгандан сўнг ТТА ректори талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди. Талабаларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan