Мамлакатимизда ўтказилган Covid-19 бўйича тадқиқот натижалари Корея тиббиёт фанлари академияси журналида ёритилди

Ўзбекистон Республикасида Covid-19 инфекцияси тарқалишининг дастлабки кунларида Тошкент тиббиёт академияси, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳодимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан ихтисослаштирилган касалхоналарга ётқизилган беморларнинг тиббий маълумотномалари, симптоматик ҳамда клиник белгиларини ўрганишга қаратилган тадқиқотларининг натижаси Корея тиббиёт фанлари академияси журналида чоп этилди.

Мазкур тадқиқот натижаси республикамизда касаллик бошланиш ҳолатини кўрсатиб берган илк хорижий мақоладир.

 

The Journal of Korean Medical Science (JKMS) бу тиббиёт соҳасидаги юқори рейтингли тақризланадиган (Open Access) ҳалқаро илмий журнал ҳисобланиб, у халқаро эътироф этилган MEDLINE, PubMed, PubMed Central, Web of Science (SCI), KoreaMed, Synapse, KoMCI, BIOSIS Previews, SCOPUS, Embase, Chemical Abstracts Service (CAS), KCI and Google Scholar базаларига киритилган. Журнал квартиль Q2 туркумига кириб h-index=60 ни ташкил этади.

 

The Korean Academy of Medical Sciences журналида чоп этилган мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

https://jkms.org/DOIx.php?id=10.3346/jkms.2020.35.e404

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan