Чирчиқ тиббиёт коллежида ТТА Тиббий педагогика фaкультeти 2-сон Факультет ва госпитал терапия кафедрасининг коллежлар билан ҳамкорлик бўйича маъсул катта ўқитувчиси Ш.А. Қодирова томонидан маърузалар ташкил этилди.
Тиббиёт коллежлари билан ТТА ўртасида ҳамкорлик режалари бандларини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тиббий педагогика фaкультeти 2-сон Факультет ва госпитал терапия кафедрасининг коллежлар билан ҳамкорлик бўйича маъсул катта ўқитувчиси Ш.А. Қодирова Чирчиқ тиббиёт коллежи 2-3 курс ўқувчиларини касбга йўналтириш мақсадида “Менинг касбим-менинг фаҳрим” мавзусида суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2956-сонли Қарори мазмун-моҳияти ҳақида, Тошкент тиббиёт академияси, унинг ташкил этилиш тарихи, факультетлари, клиник базалари, академиянинг ўқув, тарбиявий, маънавий-маърифий фаолияти, талабалар ва магистрларга яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Суҳбатдан сўнг ўқувчилар ва ўқитувчилар учун Ш.А.Қодирова томонидан ташкил этилган “Гипертония касаллиги” мавзусидаги маъруза барчада катта қизиқиш уйғотди. Чирчиқ тиббиёт коллежига ташриф мобайнида коллежнинг АРМ фаолияти ўрганилди, шунингдек, ҳамкорликдаги режага асосан коллежнинг терапия ва даволаш кaфeдрaси ходимлари билан йиғилиш ўтказилди ва ҳамкорликда тиббиёт коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари учун гастроэнтерология бўлими бўйича ўқув-услубий қўллланма яратиш ҳақида, кафедра ўқитувчилари томонидан тайёрланган маърузалар тўпламига тақризлар бериш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Фоеолавхалар: