Чирчиқ тиббиёт коллежига амалий ёрдам кўрсатилди

Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўйича проректор С.Р.Баймаков, Ш.Ф.Усманова ва доцент Х.Б.Магзумовлар томонидан Чирчиқ тиббиёт коллежига амалий ёрдам кўрсатилди. 

Тиббиёт коллежлари билан ТТА ўртасидаги ҳамкорлик  режаси бандларининг ижросини таъминлаш ва  амалий ёрдам кўрсатиш   мақсадида 22 ноябр куни Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўйича проректор С.Р.Баймаков, бўлим бошлиғи Ш.Ф.Усманова ва Тиббий педагогика  фaкультeти  юқумли касалликлар кафедраси доценти Х.Б.Магзумовлар томонидан Чирчиқ тиббиёт коллежига ташриф уюштирилди. Ташриф мобайнида коллеж ўқитувчилари билан алоҳида суҳбатлашилди ва асосан коллеждаги ўқув-услубий етишмовчилик ҳолатлари ўрганилиб, турли мавзуларда электрон маъруза матнлари тақдим этилди.Ўқув йили давомида ҳамкорликда бир нечта ўқув-услубий қўлланмалар яратиш масаласига урғу берилди.  Шунингдек, 2-3 курс ўқувчиларига проректор С.Р.Баймаков олий таълим муассасасига ўқишга кириш тизимидаги янгиликлар, ТТАнинг ташкилий таркиби, факултет ва кафедралари, клиник базалари, академияда олиб бориладиган ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар фаолияти ва  ТТАда  ёшлар билим олишлари учун давлат томонидан яратилган имкониятларга алоҳида тўҳталиб ўтди.

Юқумли касалликлар кафедраси доценти Х.Б.Магзумов томонидан  ўқувчи ва ўқитувчиларга “Юқумли касалликларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйлаб тарқалиши”, “Озиқ овқат токсико инфекциялари” мавзусида маъруза қилиниб, ёшларга  турли юқумли касалликларни юқтириш ҳолатларини олдини олиш бўйича видеороликлар асосида маълумотлар берилди ва  огоҳликка даъват этилди. Маърузалар давомида  ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига етарли жавоблар олдилар.

ТТА Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими


Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan