2021 йил 18-19 январь кунлари Тошкент тиббиёт академиясида Ватан химоячилари кунига бағишлаб профессор-ўқитувчилари ўртасида волейбол, шахмат спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Волейбол мусобақаси натижасига кўра Тиббий профилактика факультети биринчи, Даволаш ва Тиббий педагогика факультетлари иккинчи, учинчи ўринни эгаллади. Шахмат бўйича Тиббий профилактика факультети биринчи ва Тиббий педагогика ҳамда Даволаш факультетлари иккинчи ва учинчи ўринни эгаллашди. Мусобақалар давом этмоқда. Футбол, стол тенниси ва бадминтон бўйича мусобақалар 20 январдан 22 январгача ўтказилади.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими