ЭЪЛОН
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИСИ ТАЛАБАЛАРИ
Д И Қ Қ А Т И Г А
Қ А Д Р Л И Т А Л А Б А Л А Р !
Баҳорнинг илк куни мамлакатимизда шоира Зулфияхоним таваллудини нишонлаш билан бошланади. Ўз ижоди ва машаққатли ҳаёт йўли, оқила ҳамда олижаноблиги билан ўзбек аёлларининг ёрқин тимсолига айланган Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан шоира ижодини ўрганиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси бакалавриат, магистратура талабалари ҳамда ўқитувчилар ўртасида танловлар эълон қилинади.
- “Зулфияхоним портрети” расм чизиш бўйича танлов; (Мўйқалам, биссер, каштачилик махсулотларидан фойдаланиш мумкин)
- “Зулфия асарларига чизгилар” бадиий ва публицистик мақолалар танлови;
- “Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди” ҳақида театр спектакллари танлови;
- “Зулфияхоним асарлари” бўйича шеьрлар танлови;
- Зулфияхоним ҳаётига бағишланган видеороликлар танлови.
Танловда қатнашиш эркин тарзда амалга оширилади. Танлов учун маълумотларни жорий йилнинг 20 февраль кунига қадар факультетлар ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинларига топширишингиз сўралади. Танлов йўнанишлари ғолибларига Зулфияхоним таваллуд куни арафасида Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик совғалари, танлов қатнашчиларига эса сертификатлар тақдим этилади.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими