Корея Республикаси етакчи кўз касалликлари клиникаси раҳбариятининг Тошкент тиббиёт академиясига ташрифи тўғрисида.

Халқаро ҳамкорлик доирасида ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ва чет эл тиббиёт муассасалари билан илмий-амалий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида, 2017 йил 23-ноябр куни ТТАга Корея Республикаси етакчи кўз касалликлари клиникаси «Siloam Eye Hospital» раҳбарияти: клиника бош шифокори – Чу Енг Кванг ва бош шифокор ёрдамчиси, клиника етакчи жарроҳи – доктор Чой Жунг Бумларнинг ташрифи бўлиб ўтди.

Маълумот учун: «Siloam Eye Hospital» клиникаси 1986 йили ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирги кугда Корея Республиксининг етакчи  тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади ва ожизлик ва бошқа кўз касалликлари муаммолари билан шуғулланади.

Ташриф мобайнида ТТА ректори Л.Н.Туйчиев билан биргаликда Корея Республикасига академия офтальмологларининг малакасини ошириш ва стажировкаларга юборилиши, шунингдек, «Siloam Eye Hospital» клиникаси етакчи мутаҳассисларининг ТТАда офтальмология йўналишида таҳсил олаётган магистрларни тайёрлашда амалий ёрдами борасидаги дастурлар амалга оширилиши муҳокама қилинди. Шундан сўнг, ташриф доирасида академиянинг кўз касалликлари кафедрасида офтальмология ва кўз микрохирургияси замонавий даволаш усулларининг долзарб саволларига бағишланган маъруза бўлиб ўтди. Бу ташриф икки томонлама ҳамкорлик борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишга, ҳамда замонавий таълим ва илмий-амалий дастурларни амалга ошириш йўллари, шунингдек, офтальмология соҳасида тиббиёт мутаҳассисларининг ўзаро мустаҳкам алоқалар ўрнатишига имкон берди.

 

ТТА Халқаро бўлими.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan